Роналду: Майдонга қайтгач – янада кучли бўламан

08:40, 19 июль

“Реал” клуби ва Португалия терма жамоаси форварди Криштиану Роналду Евро–2016 финалида олган жароҳати ҳамда майдонга қайтиши ҳақида фикр билдирди. 

“Ҳаммага салом! Мени қўллаб-қувватлаётган мухлислардан миннатдорман ва майдонга қайтганимда янада кучли бўлишимни айтмоқчиман. Барчангизга ташаккур!” – деб видеомурожаат қолдирди Роналду ўзининг “Инстаграм” саҳифасига.

Эслатиб ўтамиз, Роналду жароҳати сабаб УЕФА Суперкубоги ҳамда Испания чемпионатининг илк  ўтказиб юборади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!