Баварияда болта кўтарган йигит поезд йўловчиларига ҳужум қилди

11:11, 19 июль

Германияда болта кўтарган йигит поезд йўловчиларига ҳужум уюштирди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Воқеа душанба, 18 июль куни, маҳаллий вақт билан соат 21:00 да Вюрцбург шаҳри (Бавария федерал ҳудуди)да содир бўлган.

Ҳужум оқибатида 4 киши яраланган, улардан 3 нафари оғир аҳволда касалхонага ётқизилган. Бундан ташқари Reuters берган хабарга кўра, яна 10-15 киши жабрланган. Ҳужум пайтида йўловчилардан бири поездни тўхтатиш мақсадида стоп-кранни босган. Жиноятчи йигит қочиб кетмоқчи бўлган вақтда полициячилар томондан отиб ўлдирилган.

Суруштирувлар натижасида болта билан йўловчиларга қарши ҳужум уюштирган жиноятчи 17 ёшли, афғонистонлик қочоқ йигит бўлганлиги аниқланган. Мамлакат ИИВ раҳбарининг маълумот беришича, йигит Германияга ёлғиз ўзи келган, у Оксенфурт шаҳрида яшаган. Яқин икки ҳафта ичида уни немис оиласи ўз қарамоғига олиши лозим бўлган. У йўловчиларга ҳужум уюштириш олдидан “Оллоҳу Акбар” деб бақирган. Гувоҳларнинг маълумот беришича, жиноятчи болта ва пичоқ билан қуролланган бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!