Эрдўған тўнтарилиш вақтида ҳалок бўлишига оз қолгани ҳақида сўзлаб берди

12:26, 19 июль

Туркия президенти ҳарбий тўнтарилиш ҳаракатларидан икки кун ўтгач CNN телеканалига интервью берди. Эрдўған унинг ҳаётини сақлаб қолган икки нафар тан соқчиси жабрланганлигини, агар Мармарис меҳмонхонасида яна 10 дақиқа қолганида ҳалок бўлиши мумкинлигини сўзлаб берди.

Интервью давомида АҚШда истиқомат қилаётган ислом тарғиботчиси Фатҳулла Гуленнинг тақдири тўғрисида гап кетди. Эрдўғаннинг фикрича, ҳукуматни тўнтариш ҳаракати айнан у томондан амалга оширилган. Яқин орада Туркия президенти Америка ҳукуматидан уни топширишни талаб қилмоқчилигини маълум қилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!