Польшалик келин-куёв “чегараси йўқ” тўй саёҳатига отланишди

15:45, 19 июль

Польшалик келин-куёв Каролина ва Бартек Вудняклар “чегараси йўқ” тўй саёҳатига отланишди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри

Тўй саёҳати 2015 йилнинг ноябрь ойида бошланган. Шундан бери келин-куёвлар Панама, Колумбия, Перу, Боливия, Чили, Эквадор, Аргентинада бўлишди. 2016 йилнинг ноябрь ойида Янги Зелландияга йўл олишади. Бундан ташқари, улар  Австралия ва Осиё мамлакатларига ҳам сафар уюштиришни режалаштиришган.

Келин – журналист-фрилансер , куёв эса тўй саёҳати туфайли ишини ташлаган. У тўй саёҳатига чиқиш учун бир неча йиллар давомида пул йиққан.

Келин-куёвларнинг айтишича, яқинларини, дўстларини, ватанини жуда соғинишган, аммо қачон уйга қайтишларини ҳали ўзлари ҳам аниқ билишмайди. “Балки 1 йилдан кейин, балки 4-5 йилдан кейин уйга қайтармиз”, дейди келин бўлмиш Каролина.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!