Полтавада чақмоқ уриши оқибатида одамлар яшайдиган уй ёниб кетди

16:01, 19 июль

Украина республикасининг Полтава шаҳрида чақмоқ уриши оқибатида беш қаватли уйда ёнғин чиқди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.  

Украина республикасининг Полтава шаҳри марказида жойлашган беш қаватли уйнинг томини чақмоқ уриши оқибатида ёнғин келиб чиққан.

Агентликнинг берган хабарига кўра, ёнғин 500 квадрат метрни эгаллаган ва бешинчи қаватдаги бир хонадонга ҳам ўтган. Ёнғинни ўчиришда 11 та махсус техника ва 40 нафар ёнғин ўчирувчи иштирок этган. Ёнғинни батамом ўчириш учун икки соат вақт кетган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!