Турк провинциясида полиция маҳкамасига ҳужум уюштирилди

16:05, 19 июль

Туркия шимолида полиция постига ҳужум уюштирилиши вақтида икки нафар полиция офицери ҳалок бўлди, яна олти киши жароҳатланди, шулардан олти нафари полициячилар, дея хабар беради ТАСС.

Номаълум шахслар Трабзон провинциясида жойлашган полиция постига ҳужум уюштирди. Ҳужум вақтида бир нафар тинч аҳоли жароҳат олган. 

Ҳукумат томонидан жиноятчиларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!