IUT талабалари Ўзбекистон-Корея мобил иловалари ярмаркасида ғолибликни қўлга киритди

17:01, 19 июль

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари (IUT) Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркасида Android тизими учун мобил иловалар яратиш номинациясида биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритдилар.

Ўзбекистон-Корея дизайн ярмаркаси Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ва Корея транспорт миллий университети (KNUT) томонидан ташкил этилди.

Ярмаркадан аввал ТАТУ ва KNUT Тошкент шаҳрида жойлашган университетлар талабалари ва касб-хунар коллеждлари, ҳамда академик лицей ўқувчилари учун Android платформасига мобил иловалар яратиш курс ўтказдилар. Унда 30 нафар ёшлар иштирок этдилар.

Ушбу икки хафталик курсни KNUT профессорлари ва талабалари ўтказдилар. Дарслар давомида улар иштирокчиларга Java дастурлаш тили асосида мобил иловалар яратишни ўргатдилар.

Курс якунига кўра иштирокчилар олти гуруҳга бўлиндилар ва улар олган билимлари асосида мобил иловаларини тақдим этишлари керак эди.

Ярмарка натижаларига кўра Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабаси Шахзод Бохиджонов бошчилигидаги гуруҳ Fast Cafe иловаси билан биринчи ўринни эгаллади. 

Университетнинг яна бир талабаси Муҳлиса Анварованинг гуруҳи XWING Runner номли ўйин билан иккинчи ўринни қўлга киритди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!