Неймар “Facebook” асосчиси Марк Цукербергга гаровда ютқазди

08:54, 20 июль

“Барселона” жамоаси ҳужумчиси Неймар америкалик дастурчи, “Facebook” ижтимоий тармоқ асосчиси Марк Цукерберг билан гавор ўйнаб унга ютқазди.

Футболчи ва дастурчи смартфондаги махсус мобил иловада ким кўпроқ тўпни ерга туширмай тепиш борасида баҳслашди.

Бразилиялик футболчи 29 марта бу ишни уддалади. Уддабурон Цукерберг эса 37 марта тўпни ерга туширмай тепишга муваффақ бўлди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!