Тошкентда туғилган нигериялик футболчи Англияда тўп суриши мумкин

11:31, 20 июль

Тошкентда туғилган нигериялик футболчи Питер Одемвингие ўз кучини яна Англия чемпионатида синаб кўришга қарор қилди. Бу ҳақда Sports.uz хабар бермоқда.

35 ёшли футболчи "Халл Сити" таркибидан жой олишга уринмоқда. Тажрибали форвард жамоанинг мавсумолди ўртоқлик учрашувиларида иштирок этиб, ўз имкониятларини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Одемвингие ўтган мавсумни қуйи лига "Бристоль Сити" сафида ўтказиб, еттита ўйинда рақиблар дарвозасига иккита гол урган эди. Фаолияти давомида у “Вест Бромвич”, “Сток Сити” ва “Локомотив Москва” каби клубларда тўп сурган.

Маълумот учун, Питер 1981 йилнинг 15 июлида Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!