Мишель Обама караоке шоуда Бейонсенинг қўшиғини ижро этди

11:50, 20 июль

АҚШ президенти Барак Обаманинг рафиқаси Мишель британиялик қизиқчи Жеймс Корденнинг Carpool Karaoke шоусида иштирок этди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Кўрсатув анонси YouTube каналига қўйилган.

Кўрсатувда Жеймс Корден Оқ уй ҳудудига автомашинасида кириб келади, кутилмаганда пайдо бўлган АҚШнинг биринчи хоними унинг машинасига ўтиради. Улар мусиқа ҳақида суҳбатлашишади, кейин Бейонсенинг Single Ladies номли қўшиғини биргаликда ижро этишади.

Carpool Karaokе шоусининг Мишель Обама иштирокидаги тўлиқ талқини 20 июль куни CBS каналида кўрсатилиши режалаштирилган.

Жеймс Корден ўзининг Carpool Karaoke номли кечки шоусида автомобилда машҳур инсонлар билан мусиқа ҳақида суҳбатлар олиб боради ва биргаликда қўшиқ куйлайди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!