“Ўзбекнаво” Ситора Фармонова ва “Беном” гуруҳининг лицензияси тугатилгани юзасидан изоҳ берди

14:27, 20 июль

Актриса Ситора Фармонова, хонандалар Сарвар Азимов ва Комил Фозилов томонидан Лицензия битимида назарда тутилган талаб ва шартлар мунтазам равишда бузилганлиги сабабли, ушбу хонандалар номига берилган лицензияларнинг тугатилганлиги ҳақида хабар бергандик.

Мазкур ҳолат юзасидан "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси лицензия бўлими бошлиғи Одил Абдуқаххоров Sayyod.com нашрига маълумот берди:

– “Беном” гуруҳи йигитлари тарафидан хорижга чиқиш бўйича амалдаги қонун қоидаларни бир неча бора бузиш холатлари кузатилганлиги учун лицензиялари тугатилган. Уларнинг Ўзбекистондан четда концерт беришгани ҳақиқат ва бу ҳақида фотофактлар мавжуд.

Санъаткорларимиз бир нарсани тўғри тушунишларини истардик, мақсад уларни хорижга чиқишдан четлаштириш эмас, бундан ҳеч кимга наф йўқ. Аввало белгиланган тартибдаги талабларни бузиш керакмас ва ўзбек эстрадасини ривожлантириш йўлида даража мухим! Тушуняпсизми, ўзбек хонандаларини қанчаси текинга хорижга бориб 100 кишилик бир аҳволдаги саройларда одам тўлдирмай концерт бериб хор бўлганини гувоҳи бўляпмиз, албатта бу нарсаларни бартараф этиш ва  ҳамма нарсани юқори савияда ўтказилиши устида ишлашимиз керак. Шу нуқтаи назардан ўзбек санъатини хорижга чиққанида муносиб даражада тақдим этиш талаби қўйилган. Албатта хонанда билан ташкилотчини ўзаро шартномаси, уларни ётоқлари билан керак бўлса таъминланганми йўқми назорат қилиш керакку. Хонандаларимизни хориждаги шарт шароити хақида хам қайғурилади. Бу хаммаси ахир ўзбек эстрадасини даражаси устидаги олиб борилаётган ишларку. 

Ситора Фармонованинг лицензияси ҳам хорижга чиқиш талабларини бузгани учун тугатилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!