Неймар Голливуд блокбастерида суратга тушди

14:59, 20 июль

“Барселона” клуб ҳужумчиси Неймар Голливуднинг “Уч икс: Ксандер Кейжнинг қайтиши” номли блокбастерида суратга тушди, деб хабар бермоқда 101greatgoals.com портали.

Гачри Неймар катта роль ижро этмаган бўлса-да, унинг кинокартинадаги ролига кўплаб футбол мухлислари қизиқиш билдирган. У Вин Дизель, Сэмюэл Л.Жексон каби таниқли актёрлар билан фильмда суратга тушган.

Мазкур кинокартинанинг премьераси шу йилнинг январь ойида бўлиб ўтиши таъкидланган. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!