Туркманистон Қозоғистон билан чегарада хавфсизлик чораларини кучайтирди

16:44, 20 июль

Туркманистон ҳукумати Қозоғистон билан чегарадош ҳудудда хавфсизлик чораларини кучайтирди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

“Туркманистоннинг Қозоғистон билан чегарадош ҳудудида хавфсизликни кучайтириш мақсадида чет эллик фуқароларнинг мамлакат ҳудудига кириб келиши вақтинчалик, беш кунга ёпилган”, дейилган Қозоғистоннинг Мангистау вилояти чегара бўйича давлат даромадини ҳисобга олиш департаменти хабарида .

Илгари Алмати шаҳрида теракт уюштирилгани, 4 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!