Англия терма жамоасини бошқарадиган мураббий номи маълум бўлди

08:58, 21 июль

“Сандерленд” жамоаси бош мураббийи Сэм Эллардайс футбол бўйича Англия терма жамоасини бошқариш учун асосий ва ягона номзодга айланди. Бу ҳақда The Telegraph нашри маълум қилмоқда.

Лондоннинг “Арсенал” клуби бош мураббийи Арсен Венгер Англия термасини бошқаришга рад жавобини бергач, Англия футбол ассоциацияси Сэм Эллардайс номзодида тўхтади.

Маълум бўлишича, 61 ёшли мутахассис Англия футбол ассоциацияси билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Унинг йиллик маоши 3,5 млн еврони ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, Англия терма жамоасининг аввалги бош мураббийи Рой Хожсон Евро–2016 турнирида муваффақиятсиз иштирок этганидан сўнг истеъфога чиққанди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!