6 ойда Ўзбекистонда 318 минг инсон дунёга келди ва қарийб 74 минг ўлим қайд этилди

10:13, 21 июль

Дастлабки маълумотларга асосан, Ўзбекистон Республикасининг доимий аҳолиси сони 2016 йил 1 июль ҳолатига 31807 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 231,7 минг кишига ёки 0,7 фоизга ўсган. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 16110 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 50,6 %), қишлоқ аҳолиси сони 15697 минг кишини (жами аҳоли сонига нисбатан 49,4 %) ташкил этди.

2016 йилнинг январь-июнь даврида 318 мингта бола туғилиб, мос равишда туғилиш коэффициэнти 20,2 промиллени ташкил қилди (2015 йилда 20,2 промилле бўлган), дея хабар беради Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати.

2016 йилнинг январь-июнь ойларида 73,9 мингта ўлим қайд этилган бўлиб, мос равишда ўлим коэффициэнти 4,7 промиллени ташкил этди.

Рўйхатга олинган жами ўлганларнинг 59,7 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан, 8,6 фоизи ўсимталардан, 5,5 фоизи овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан, 6,3 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 5,6 фоизи бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан вафот этган.

6 ойда 3,7 мингта 1 ёшгача бўлган болалар ўлими қайд этилди ва гўдаклар ўлими коэффициэнти 10,0 промиллени ташкил этди. Рўйхатга олинган 1 ёшгача ўлган жами болаларнинг 53,5 фоизи перинатал даврда юзага келадиган ҳолатлардан, 24,4 фоизи нафас олиш аъзолари касалликларидан, 10,2 фоизи туғма аномалиялардан, 3 фоизи юқумли ва паразитар касалликлардан вафот этган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!