Ярим йилда Ўзбекистонда 14,8 мингта оиланинг никоҳи бекор қилинди

10:29, 21 июль

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси мамлакатнинг демографик ҳолати бўйича рақамларни эълон қилди.

Статистика қўмитаси Ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистонда ФҲДЁ органлари томонидан 92,4 мингта никоҳ қайд этилган.

Никоҳдан ажралишлар сони 14,8 мингтани ташкил қилган. Республика бўйича никоҳ тузиш коэффициэнти 5,9 промиллени, никоҳдан ажралиш коэффициэнти эса 0,9 промиллени ташкил этди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!