Дарвозабон ўз дарвозасига қўли билан гол киритди (Видео)

14:55, 21 июль

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Англиянинг “Борнмут” жамоаси АҚШнинг “Миннесота” клубига қарши ўртоқлик ўйинини ўтказди. Мазкур учрашувда англиялик футболчилари 4:0 ҳиосбида зафар қучди.

Ушбу ўйинда энг қизиқ воқеа 26 дақиқада рўй берди. “Миннесота” дарвозабони Сэмми Нжок қўлида ушлаб турган тўпни шерикларига оширмоқчи бўлиб, бунинг ўрнига уни ўз дарвозасига йўллаб қўя қолди.

Унинг бу хатти-ҳаракат жамоа мухлисларини ранжитган бўлса, рақиб ўйинчиларининг кулгусига сабаб бўлди. Қуйида ушбу голни томоша қилишингиз мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!