Поль Погбанинг сартароши унинг “МЮ”га ўтиши ҳақида “гуллаб” қўйди (ФОТО)

16:15, 21 июль

Бир неча кундан буён “Ювентус” жамоаси ярим ҳимоячиси Поль Погба “Манчестер Юнайтед” сафига қайтиши ҳақида гап-сўзлар тарқалмоқда. Баъзи наршлар томонлар келишувга эришгани, баъзилари эса музокаралар бўлмагани ҳақида айтмоқда.

101greatgoals.com порталининг хабар беришича, Поль Погбанинг сартароши унинг “МЮ”га ўтаётгани ҳақида “гуллаб” қўйган. Сартарош франциялик футболчининг сочини олаётган суратини “Инстарам” саҳифасига юклаб, “Погбанинг соч рангини янги жамоаси учун ўзгартиришга тўғри келди” деб ёзди ва кетидан #manchesterunited ҳештегини қўйди.

Бироздан сўнг сартарош ушбу суратни ўз саҳифасидан ўчириб ташлади. 23 ёшли футболчининг келгуси тақдири яқин кунлар ичида маълум бўлади.

Аввалроқ турли ОАВларда Погба 125 млн евро эвазига “Манчестер Юнайтед”га ўтиши ҳақида хабар берган эди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!