Жозе Моуриньо собиқ жамоаси мухлисининг илтимосини ерда қолдирди (Видео)

08:19, 22 июль

“Манчестер Юнайтед” жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо Хитойдаги йиғини давомида клуб мухлислари билан учрашди ва учрашув якунида собиқ жамоаси мухлисининг футболкасига имзо чекишни истамади. Бу ҳақда Merto нашри хабар бермоқда.

51 ёшли мутахассис “Челси” футболкасига имзо чекишни сўраган мухлис илтимосини қониқтирмади. У фақатгина амалдаги жамоасининг мухлислари футболкасига дастхат қўйди.

Эслатиб ўтамиз, Жозе Моуриньо 2004–2007 ҳамда 2013–2015 йиллар давомида “Челси” бош мураббийи бўлган ва клуб билан уч марта Англия чемпиони, уч марта Англия Лига Кубоги ва бир мартадан Англия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!