Калининград губернаторининг рафиқаси уйини кўп болали оилага совға қилди

15:59, 22 июль

Россиянинг Калининград вилояти губернатори Николай Цукановнинг рафиқаси Светлана Цуканова ўзига тегишли тўрт хонали уйни кўп болали оилага совға қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

“Оила кенгашида ўзимизга тегишли тўрт хонали уйни уч эгизак дунёга келган оилага совға қилишга қарор қилдик. Бугун калитни топширдик. Бу менинг ҳаётимда энг эсда қоларли, ёрқин воқеа бўлди”, деб хабар қолдирди Светлана ўзининг Facebook саҳифасида.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!