Марадона Аргентина термасини текинга бошқаришга тайёр

16:20, 22 июль

Аргентина футболи афсонаси ва мамлакат терма жамоаси собиқ бош мураббийи Диего Марадона аввалги вазифасини текинга бажаришга тайёр эканини билдирди, дея хабар бермоқда ESPN FC портали.

"Симеоне молиявий томонлама терма жамоада ишлашдан бош тортди. Менга эса пулнинг умуман қизиғи йўқ. Шу сабабли терма жамоани текинга бошқаришга тайёрман. Аксарият менинг хизматларимни қиммат деб ўйлайди. Мураббийликни жуда соғиндим. Футболчилар билан ишлаш ва журналистлар билан жанжалларни қўмсаяпман",  – деди Марадона.

Маълумот учун, Диего Марадона 2008–2010 йиллар давомида Аргентина терма жамоаси бошқариб борган. 2010 йилги жаҳон чемпионатида у Аргентинани чорак финалгача олиб чиққанди.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!