Португалиядаги Халқаро аэропортга Роналду номи берилди

09:43, 23 июль

Португалия терма жамоаси сардори ҳамда Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду шарафига ўзи туғилиб ўсган Мадейра оролининг халқаро аэропортига унинг номи берилади. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри маълум қилмоқда

Аэропорт “Криштиану Роналду Мадейра аэропорти” номини олади.  31 ёшли футболчи оролнинг энг асосий шаҳри – Фуншалда туғилган.

Маълумот учун, Мадейра оролида Криштиану Роналдуга аталган ҳайкал ўрнатилган. Шунингдек, футболчининг шахсий музейи ҳам айнан шу ерда жойлашган.

 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!