Мюнхендаги отишмада 10 киши ҳалок бўлди, 16 киши яраланди

11:18, 23 июль

Мюнхен полицияси “Олимпия” савдо марказида рўй берган отишмада 16 киши яраланганини, улардан 3 киши оғир аҳволдалигини, 13 киши янгил яраланганини маълум қилди, деб хабар беради “Vesti.ru” нашри. 

Мюнхен шаҳридаги савдо марказларидан бирида немис-эрон миллатига мансуб 18 ёшли йигит ўт очиб, 9 кишини отиб ўлдирган, ўзини ҳам отиб, ҳалок бўлган. Унинг жасади отишма бўлган жойдан бир километр наридан топилган.

Отишма “Макдоналдс” ресторанида бошланиб, кўчанинг нариги бетида жойлашган савдо марказида давом этган. Жиноятчининг қўлида тўппонча бўлган. Унинг рюкзагида портловчи модда борлиги ҳақидаги шубҳа-гумонлар тасдиқланмаган. Полиция йигитнинг террорчиларга алоқаси бор-йўқлигини, охирги пайтларда кимлар билан алоқада бўлганлигини текширмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!