Бразилияда ёзги Олимпиада даврида теракт содир этишни режалаштирган террорчи қўлга олинди

11:44, 23 июль

Бразилияда ёзги Олимпиада ўйинлари даврида терактни амалга оширишни режалаштирган террорчи қўлга олинди, деб хабар берди “Vesti.ru” нашри .

Жиноятчи сўроқ қилингандан кейин қатъий тартибли қамоқхонага жойлаштирилади. Бу иш бўйича яна 10 киши қамоқхонада сақланмоқда. Уларнинг ҳаммаси “Ислом давлати” гуруҳи билан алоқада гумон қилинмоқда.

Айни пайтда Уругвай полицияси Бразилия чегарасида махсус операция ўтказмоқда. Буларнинг барчаси террорчиликнинг олдини олиш мақсадида ўтказилаётган профилактик тадбирлардир. Бу тадбирда 400 га яқин полициячи иштирок этмоқда. Улар қўшни мамлакатга  қурол, сохта ҳужжатлар ва хавфли моддалар олиб ўтилмаслигининг олдини олиш учун ҳаракат қилишмоқда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!