Риодаги Олимпиадада ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчиларга қанча мукофот пули берилиши маълум бўлди

13:38, 23 июль

Ўзбекистонлик спортчилар Олимпиададаги қўлга киритилган медаллар учун қанча миқдорда мукофот пули олишлари маълум бўлди.

Унга кўра олтин медални қўлга киритган спортчимиз 200 000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланади, дея хабар беради Olamsport.com нашри.

Кумуш медаль соҳиби 100 000 АҚШ доллар, бронза медални қўлга киритган ўзбекистонлик спортчи эса 75 000 АҚШ доллар билан мукофотланади.

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада очилиши 5 август куни Риода бўлиб ўтади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!