Ўзбекистонда ҳар йили давлат бюджетидан 15 бадиий фильм яратилади

14:12, 23 июль

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан кинематография соҳасининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга бағишланган тадбир ташкил этилди. 

Мамлакатимизда ҳар йили давлат бюджети ҳисобидан 15 бадиий, 20 ҳужжатли ва илмий-оммабоп, 10 анимацион фильм, 60 соатлик маънавий-маърифий, ўқув-услубий видеофильмлар яратилмоқда, деб ёзади ЎзА. 

Тадбирда соҳада эришилган ютуқлар билан бирга мавжуд имкониятлардан тўлиқ фойдаланилмаётгани ҳам қайд этилди. Айниқса, замонавий қаҳрамон образини яратиш, олий таълим масканларида кинодраматург ва режиссёрларни тайёрлаш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, миллий кино маҳсулотларини жаҳон бозорига олиб чиқиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Бу борадаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш зарурлиги таъкидланди. 

Соҳага оид қонун лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқиш, унда миллий ва халқаро тажрибани чуқур ўрганиш юзасидан фикр алмашилди.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!