Роналду УЕФА Суперкубогида ўйнай олмаслигини маълум қилди

20:20, 24 июль

“Реал Мадрид” жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду “Севилья”га қарши кечадиган УЕФА Суперкубогиида иштирок эта олмайдиган бўлди. Бу ҳақда футболчининг ўзи маълум қилди. 

– Мен УЕФА Суперкубогида аниқ ўйнай олмайман. Мазкур ўйин 9 августда бўлиб ўтади, мен эса 10 августгача хатто машғулотларда қатнаша олмайман. Шундай экан, Суперкубокда ўйнамаслигим аниқ, – деди Роналду.

Эслатиб ўтамиз, португалиялик 31 ёшли футболчи Евро–2016 финалида жароҳат олганди. Аввалроқ Роналду УЕФА Суперкубогига қадар тикланишга уринаётгани хабар қилинганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!