Ўзбекистон миллий терма жамоаси Ироқни таслим қилди

21:33, 24 июль

Бугун, 24 июль куни Ўзбекистон ва Ироқ  миллий терма жамоалари ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушди. Тошкентдаги “Бунёдкор” стадионида ўтказилган мазкур беллашувда 2:1 ҳисоби қайд этилиб, ўзбекистонлик футболчилар фойдасига ҳал бўлди.

Ўйиннинг 6 дақиқасида вакилларимиздан Марат Бикмаев ҳисобни очди. 30 дақиқага келиб Элдор Шомуродов ҳисобни 2:0 кўринишига олиб келди.

Ўйин якунига етиб бораётган бир паллада ироқликлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди. Шундан сўнг бошқа гол киритилмади.

Қайд этиш керакки, бир неча кун аввал Ўзбекистон U-23 термаси ҳам Ироқни 2:1 ҳисобида таслим қилганди.

Ўртоқлик учрашуви

Ўзбекистон – Ироқ 2:1

Голлар: Марат Бикмев (6), Элдор Шомуродов (30 )– Абубакр Байяр (90).

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!