Лос-Анжелес аҳолисини шаҳар устида осилиб турган “охир замон” қуёши даҳшатга солди

10:59, 25 июль

АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳри аҳолиси якшанба куни шаҳар устида осилиб турган “қонли” қуёшнинг суратини ижтимоий тармоққа жойлаш билан овора бўлди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Қуёшнинг “қонга ботганини” кўрган гувоҳларнинг кўпчилиги бу охир замон нишонаси деб даҳшатга тушган. Қуёшнинг бундай ҳолга келишига Лос-Анжелес шаҳри атрофида, Калифорнияда юз берган ёнғин сабаб бўлган. Ёнғин юз берган жойдан паға-паға булут кўтарилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида 20 га яқин уй вайронага айланган, 1 киши ҳалок бўлган. Олов 22 минг гектар ерни қамраб олган. Ёнғин рўй берган жойда аҳоли Қизил Хоч ташкилоти томонидан ташкил этилган махсус жойларга кўчирилди.

2016 йилнинг июнь ойида ёнғин АҚШнинг машҳур инсонлари истиқомат қилувчи Лос-Анжелес шаҳри яқинигача етиб келган. Уч мингга яқин уйдан беш минг киши эвакуация қилинган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!