Калининградда Ернинг 7 миллиардинчи аҳолисининг онаси саратондан вафот этди

11:06, 25 июль

Калининградда Ер сайёрасининг 7 миллиардинчи аҳолисининг онаси Елена Николаева саратондан вафот этди, дея хабар беради РИА Новостига унинг дўстлари.

Елена Николаева — 2011 йилнинг 31 октябрь куни туғилган Петя Николаевнинг онаси. У БМТ томонидан Ернинг еттимиллиардинчи инсони деб тан олинган. Елена ва Алексей учун бола учинчи фарзанд бўлди. Петя туғилгач Николаевларнинг оиласини Владимир Путин шахсан табриклади. Шунингдек Николаевлар Калининградда алоҳида уй ҳарид қилиш учун сертификат ҳам олишди.

Шифокорлар ўғли туғилганидан бир неча ой ўтгач Еленада саратон касаллигини аниқлашди.

Еланани Исроилда даволатиш учун пул йиғилди, аммо Елена Москвада даволанишни афзал деб билди, йиғилган пулни эса черковга ҳайрия қилди.

Маълумотларга кўра, Елена касаллиги чоғида ҳам жуда позитив кайфиятда бўлиб, ҳатто автомобиль ҳайдашни ҳам ўрганди, якшанба кунлари у меҳрибонлик уйларидаги болаларни черковга олиб борарди.

БМТни аҳолишунослик жамғармаси қарорига кўра, еттимиллиардинчи аҳоли сертификати 2011 йилнинг 31 октябрь куни туғилган биринчи болага берилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!