“Манчестер Сити” – “МЮ” ўйини номаълум муддатга қолдирилди

13:32, 25 июль

Дунёнинг бир қатор давлатларида International Champions Cup норасмий футбол мусобақаси давом этмоқда.

Бугун, 25 июль куни Хитой пойтахти Пекин шаҳрида Англиянинг икки Манчестер клуби — “Манчестер Сити” ҳамда “Манчестер Юнайтед” ўзаро кураш олиб бориши режалаштирилганди.

Бироқ Пекиндаги ноқулай об-ҳаво туфайли ўйин номаълум муддатга қолдирилди. Бу ҳақда манкунианларнинг расмий "Твиттери" орқали маълум қилинди.

Учрашувнинг қачон ўтказилиши борасида кейинроқ маълумот берилади. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!