Месси имижини жиддий равишда ўзгартириб, малласочга айланди (фото)

16:13, 25 июль

Испаниянинг Ибица оролларида ҳордиқ чиқарган “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси жамоа қароргоҳига қайтиб, барчани ҳайрон қолдирди.

Гап шундаки, аргентиналик футболчи сочини малла рангга бўяди. Бу кўпчиликни ҳайратга солибгина қолмай, баъзиларнинг кулгусига ҳам сабаб бўлди.

Айни дамда 29 ёшли футболчи янги мавсумга тайёргарлик ишларини олиб бормоқда. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!