“Беном”даги Сарвар ҳамкасбларига ғалати мурожаат йўллади

16:13, 25 июль

Яқинда “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси томонидан лицензияси олиб қўйилган собиқ “Беном” гуруҳи солисти Сарвар ўзининг “Инстаграм”даги саҳифаси орқали ғалати мурожаат ёзиб қолдирди.

Бир ўқишда мурожаат кимга аталганини пайқаш қийин. Бу борада бирор фикр айтишдан ҳам йироқмиз, шунчаки мазкур мурожаатни эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик:

“Гадони душмани гадо бўлади деганларидек... Бугунги кунда биз эгаллаган соҳаларимиз кўпайдими, дейман... Бизнинг ёнимизда тишини тишига қўйиб мақтаб юришга мажбур бўлган, ёки кўришганда сохта кулгулари билан салом-алик қиладиганлар кетишимиз биланоқ ёмонлашга ўтадиганлар қийинмасми сизларга? Ўйламанглар, барибир биламиз кимлигингларни дўст ясаб олишга устасизлар, лекин биз жим!

Биз билан шунчаки салом-алик бору, аммо сал узоқроқ бўлганлар, рақобатни кўтариш ҳаммага ҳам эмас эканлигини тан оломаётганлар. Бизлар ёзган ёки яратган мусиқий маҳсулотларни ҳамкасбларимизга ёмонлайверишдан чарчамаётганлар тушунамиз, ўзинглар қачондир қўшиқ айтаман, юлдуз бўламан деб, шунчаки бу орзуинглар армон бўлиб қолаётганини тушуниб, энди қўшиқ ёзишга ўтганлар сизларни ҳам биламиз, лекин индамаймиз! Яхши эмас сохта профиль очволиб, бизнинг ҳамкорлигимиздаги санъаткорларни белгилаб, бизлар ёзган хит тароналарни хит эмасга чиқариш, кулгули... Ҳа, дарвоқе, шоу-бизнесдан йироқ бўла туриб, “фақат сизларни эшитамиз, йўл-йўриқ кўрсатинглар сизлар туфайли шу касбни эгалламоқчимиз” деб иш бошлаб, кейин ўзингларни босар-тусариларни билмай қолиб иш доирасида ҳаттоки бизларни ҳам эшитмай қўйгану, ҳудбинлиги туфайли ҳаракат қилиб қуйган ва хато кетидан хато қилганла, энди эса ҳар қадамида ҳамма танишларига ёмонга чиқариб қуяётган сохта продюссерлар! Жумладан, биз орқали ўзбек шоу-бизнесининг вакиллари билан танишиб олиш бахтига муясар бўлиб, энди уларга бизни ёмонлаётганлар, майли бунисига ҳам индамаймиз! 

Лекин қизиги шоу-бизнесдан бўла туриб, бундайларнинг гапига лаққа ишониб, улар ясаган аурага осонгина кириб қолиш! Сизлага ярашмабти энди бу ҳурматли ҳамкасблар... Ўзинглар шунақаларга кўп дуч келгансизлар... Ўзи шоу-бизнесда ҳамма соҳага қўл урибмиз ўйлаб қарасам, душман кўпаймасинми. P/S Жимлигимизнинг сабаби эса маънан озгина баландроқдамиз!”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!