Ироқда ҳудкуш томонидан автомобиль портлатиб юборилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди

16:34, 25 июль

Ироқнинг Холис шаҳрига кириб келаверишда ҳудкуш бошқариаётган автомобиль портлатиб юборилиши оқибатида 21 киши ҳалок бўлди, улар орасида — аёллар ва болалар бор, 32 киши жабрланди. 

Маҳаллий ОАВларнинг маълумотларига кўра, айрим яраланганларнинг аҳволи жуда оғир. Қурбонлар сони ортиши мумкин.

Холис шаҳри Боғдоддан 50 км узоқликда жойлашган. Теракт учун ҳеч қайси ташкилот жавобгарликни ҳозирча бўйнига олгани йўқ.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!