“Янги овозлар” телетанловининг саралаш босқичи бўлиб ўтди

16:49, 25 июль

Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбеккино” миллий агентлиги, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси, “Ёшлар маданият ва санъат маркази” давлат унитар корхонаси ҳамкорлигида ташкил этилган “Янги овозлар” телетанловининг дастлабки саралаш босқичи бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан бир қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ўтказилаётган «Янги овозлар» телетанлови ёшларнинг хонандалик йўналишидаги истеъдодини юзага чиқариш, уларнинг маҳоратини ошириш, миллий ва жаҳон хонандалик санъатининг энг яхши анъаналарини тарғиб этиш каби мақсадларни кўзлайди.

Телетанловда иштирок этиш истагини билдирган ёшлар 400 нафардан ортиқ бўлиб, илк босқичда 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган ҳаваскор ва профессионал хонандалар қатнашди, дея хабар беради ЎзА. 

Кўп босқичли ушбу ижодий лойиҳа давомида ҳар бир иштирокчининг ижодий маҳорати синовдан ўтказилади. 

Саралаш босқичида ғолиб бўлганлар танловнинг кейинги босқичларида иштирок этади. Ғолиблар Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллик байрами арафасида эълон қилинади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!