Тошкентлик вилоятда амалиёт ўташи мумкин эмасми?

16:55, 25 июль

Синглим Тиббиёт академиясида Даволаш иши йўналишида таълим олади. Эшитишимизча, бу йўналишда Сурхондарё вилоятида мутахассис етишмас экан. Шунинг учун ўз амалиётини ўша ерда ўтамоқчи эди. Аммо декани сени прописканг Тошкентда, шунинг учун мумкин эмас, деб қўймабди. Шу асолими?

Анвар Алимов, Соғлиқни сақлаш вазири:

  • Бу ҳолатда раҳбар сифатида қиз бола бўлгани учун хавфсизлик нуқтаи назаридан йўл қўйишмагандир. Аммо ота-она розилиги билан истаган жойига, айниқса кадр етишмай турган ҳудудларга амалиёт учун юбориш мумкин. Лекин тез орада кадр етишмалик масаласи ҳам ҳал бўлади. Сабаби, бу йил олий тиббиёт билим юртлари битирувчилари билан Соғлиқни сақлаш вазирлигида биттама битта уч томонлама шартномалар имзоланиб, барча ҳудудларда иш билан таъминлаш амалга оширилди. Шу шартномаларнинг 50 фоизи амалга оширилди, қолгани эса ҳали магистратура босқичида таълим олишяпти.

“Даракчи” газетасининг 28 июль куни сотувга чиқадиган янги сонида “янги уйга кўчгандим, пенсиямни қисқартиришди”, “кўзи ожизларга солиқда имтиёз борми?”, “академик таътил олсам, контрактда ўқийманми?” ҳамда “учувчилар қаерда тайёрланади” каби кўплаб саволларга жавоб топишингиз мумкин. ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ!

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!