“Реал” учта ўртоқлик ўйинидан 12 миллион евро ишлаб олади

09:48, 26 июль

“Реал Мадрид” жамоаси International Champions Cup норасмий турнирдаги учта ўртоқлик ўйинидан жами 12 миллион евро маблағ ишлаб олади.

Ўтган йили мадридликлар Австралия ва Хитой давлатларидаги иштироки учун 20 миллион евро фойда кўрганди.

Таъкидлаш керакки, жамоа бош мураббийи Зинедин Зидан раҳбариятдан мавсумолди пайтида кўп парвозлар қилмасликни сўраган. Кўп миқдордаги парвозлар футболчиларнинг жисмоний ҳолатига таъсир ўтказиши мумкин. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!