Мишель Обама АҚШ президентлигига энг муносиб номзод номини айтди

10:29, 26 июль

АҚШ президентининг рафиқаси мамлакат президентлигига ким муносиб номзод бўла олишини айтди.

Мишель Обаманинг фикрича, мамлакатнинг собиқ бош котиби Хиллари Клинтон ноябрда бўлиб ўтадиган сайловларда давлатни бошқаришда ягона муносиб номзод саналади.

“Мен ишонадиган фақат биргина одам бор, у президент бўлиш учун барча малакага эга – бу Хиллари Клинтон”, — дейди Обама Филадельфияда бўлиб ўтган Демократик партия съездида.

АҚШнинг биринчи хоними 2008 йилда Клинтон Барак Обамага курашда мағлуб бўлган бўлсада, мамлакатига хизмат қилишдан тўхтамади – у давлат бош котиби лавозимида фаолият юритди.

“У ҳеч қандай босим остида синмаслигини ҳамда осон йўллар изламаслигини биламан”, — дейди Мишель Обама, Клинтонда хақиқий Америка халқига хос бўлган ҳарактер борлигини таъкидлаб.

АҚШ президенти Барак Обама ҳам АҚШ тарихида Хиллари Клинтон даражасида президентликка тайёр номзод бўлмаганини маълум қилган.

АҚШ янги президенти номи 8 ноябрь куни маълум бўлади. Хиллари Клинтоннинг давлат раҳбари лавозими учун ягона рақиби республикачи Дональд Трамп.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!