Лола Москвадаги концерт дастурига бепул чипта ютиб олиш имкониятини тақдим этди

11:22, 26 июль

Хонанда Лола мухлисларига Москвада бўлиб ўтадиган концерт дастурига бепул чипта ютиб олиш имконини тақдим этди.  

Лола мухлисларига Москвада бўлиб ўтадиган илк концерт дастурига чипта ютиб олиш имконини яратди. Бу ҳақда у ўзининг “Инстаграм”даги саҳифасида ёзиб қолдирди ҳамда чипта ютиб олиш шартларини эълон қилди:

“Диққат, дўстлар! Танлов! 7 август куни Москвада бўлиб ўтадиган концерт дастуримга яхши ва олд қаторларидан бўлган 2 та чипта ўйналмоқда. Бу танловда иштирок этиш ва чипталарни қўлга киритиш учун сиз 1 августга қадар айнан шу фотосуратни репост қилишингиз ёки фотосуратни кўчириб, менинг саҳифамни @lolaofficial _кўрсатиб, #лоламосква  хештеги билан ўз профилингизга жойлашингиз керак бўлади. 

Профилингиз танлов сўнгига қадар очиқ бўлиши шарт. Иккита омадли инсон тасодифий сонлар генератори ёрдамида танлаб олинади ва мен уларни ўз саҳифамда эълон қиламан. Бошладик. Концертда кўришгунча!”

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!