Қозонлик йигитнинг турмуш қуриш таклифи учун 100 та автомобиль керак бўлди (ВИДЕО)

14:31, 26 июль

Қозонлик йигитнинг турмуш қуриш таклифи учун 100 та автомашина керак бўлди. Улар ёрдамида йигит “Менга турмушга чиқ”, деб ёзиб, севгилисининг қўлини сўради.

Қозонлик Илья Кисляков севган қизига оригинал тарзда турмушга чиқишни таклиф қилди, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Йигит 24 июль куни автотураргоҳдаги 100 та автомашина ёрдамида “Менга турмушга чиқ”, деб ёзиб, севган қизига турмуш қуриш таклифини қилган. Илья Кисляковнинг маълумот беришича, у бир ярим ой мобайнида дўстларининг, танишларининг автомашиналарини йиққан.

Қиз унинг таклифига рози бўлган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!