“Барселона” ўтган мавсумда 679 млн евро даромад билан рекорд ўрнатди

16:42, 26 июль

Испаниянинг “Барселона” клуби 2015/16 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботни тақдим қилди. Унга кўра, каталонияликлар рекорд қийматда – 679 миллион евро даромад кўрди.

Солиқлар тўлаб бўлингач, соф фойда 29 миллион еврони ташкил этди. Режага кўра, 2021 йилга келиб “Барселона”нинг йиллик даромади 1 миллиард еврони ташкил қилади.

Таъкидлаш жоиз, клубнинг директорлар кенгаши Qatar Airways компанияси билан шартномани яна бир йилга узайтириш таклифини маъқуллади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!