Расман: Гонсало Игуаин 90 млн евро эвазига “Ювентус” аъзосига айланди

08:38, 27 июль

Италиянинг амалдаги чемпиони – “Ювентус” клуби “Наполи” ҳужумчиси Гонсало Игуаинни сотиб олганини расман маълум қилди.

Аргентиналик футболчи 90 миллион евро эвазига сотиб олингани хабар қилинмоқда. Игуаин “Ювентус” билан беш йиллик шартнома имзолади.

Маълумот учун, 28 ёшли ҳужумчи 2013 йилда “Реал”дан “Наполи”га ўтган эди. Ўтган мавсумда Гонсало Италия чемпионатининг энг яхши тўпурари бўлганди. 

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!