Пойтахтнинг айрим кўчаларида 1 август куни транспорт ҳаракати чекланади

10:25, 27 июль

Тошкент шаҳар ҳокимлиги,  Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси  2016 йилнинг  1 август куни пойтахтнинг айрим кўчаларида барча турдаги транспорт воситалари  ҳаракати чекланишини маълум қилади.

Мазкур чеклов пойтахтимиздаги олий ўқув юртларига кириш учун тест синовлари ўтказилиши муносабати билан соат 06.00 дан то тест синовлари тадбири тугагунига қадар давом этади:

Олмазор туманида:

- Университет кўчаси бўйлаб Форобий кўчасидан Талабалар кўчасига қадар;

- Шифокор 1-тор кўчаси бўйлаб Шифокор кўчасидан ТХАЙга қадар;

Мирзо Улуғбек туманида:

- Қори Ниёзий кўчаси бўйлаб Ниёзбек йўли кўчасидан Осиё кўчасига қадар;

Шайхонтоҳур туманида:

- Пахтакор кўчаси бўйлаб;

Учтепа туманида:

- Решетов кўчаси бўйлаб Уйғур кўчасидан Б. Носиров кўчасига қадар;

Яккасарой туманида:

- Шоҳжаҳон кўчаси бўйлаб Аския кўчасидан Имом-ат-Термизий кўчасига қадар;

- Братислава кўчаси бўйлаб Шота Руставели кўчасидан Юсуф Хос Ҳожиб кўчасига қадар;

- Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси бўйлаб Братислава кўчасидан Боғтепа кўчасига қадар;

Миробод туманида:

-Шаҳрисабз кўчасининг Тарас Шевченко кўчасидан Амир Темур шох кўчасига қадар.

Шуни таъкидлаш лозимки, тест синовлари бўлиб ўтадиган бошқа жойларда ҳам вазият тақозо этганда, транспорт ҳаракати вақтинча чекланиши мумкин.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!