Барак Обама рафиқаси Мишелга севги изҳор қилди

11:20, 27 июль

АҚШ президенти Барак Обама Филадельфияда ўтказилган Демократик партиянинг съездида сўзлаган нутқидан кейин рафиқаси Мишелга яна бир бора севги изҳор қилди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри.

Буни Барак Обама твиттерда “Ажойиб аёлнинг ажойиб нутқи”, деб изоҳлади. Давлат раҳбари рафиқаси билан фахрланишини, бундай биринчи рақамли хоним билан мамлакат ҳам фахрланиши мумкинлигини билдириб, “Сени севаман, Мишель!” деб муҳаббат изҳор этган.

Эслатиб ўтамиз, Демократик партия съездида АҚШ президентининг рафиқаси собиқ давлат котиби Хиллари Клинтонни қўллаб-қувватлаб, уни давлат раҳбарлигига энг лойиқ инсон деб таърифлаган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!