Хитойлик эр-хотин орадан 80 йил ўтгач, илк маротаба тўй фотосессияси учун суратга тушди

12:04, 27 июль

Хитойлик эр-хотин Сун Цинлинь ва Сун Лишилар турмуш қурганларига 80 йил тўлгандан кейин илк маротаба тўй фотосессияси учун суратга тушди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. 

102 ёшли эркак ва 99 ёшли аёл Хитойнинг Аньхой вилоятида истиқомат қилади. Эр-хотиннинг 6 фарзанди, 5 набираси ва 4 чевараси бор. Уларнинг айтишича, тўйлари 1936 йилда бўлган, “тўй”да дастурхонга бор-йўғи уч ликопча овқат тортилган.

Шунинг учун улар 23 июль куни никоҳларининг 80 йиллигини нишонлаб, суратга тушишди, қарияларга ўнлаб кўнгиллилар ёрдам берган. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари уларни табриклаб, соғлик ва узоқ-умр тилашди. “Улар ҳақиқатан ҳам энг бахтли одамлар, чунки шунча пайтдан бери бирга яшаб келмоқдалар”, деб изоҳ қолдирган фойдаланувчилардан бири.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!