100 нафар америкалик машҳурлар Трампга қарши кампания ташкил қилди

14:22, 27 июль

АҚШда қарийб 100  нафар машҳур АҚШ президентига номзод саналган Дональд Трампни тўхтатиш учун кампания ташкил қилди. Уларнинг фикрича, унинг номзоди туғдираётган хавфга жиддий эътибор қаратиш лозим.

Маълум бўлишича, кампания MoveOn.org ташкилоти томонидан тузилган ҳамда United Against Hate (Нафратга қарши бирлашиб) деб номланади. Машҳур актёрлар орасида Марк Руффало, Жулианна Мур, Вуди Харрельсон, Оливия Уайлд, Мег Райан, Брайан Крэнстон, Синтия Никсон, Нил Патрик Харрис, режиссер Майкл Манн, мусиқачилар Моби, Талиб Квели ва кўплаб бошқалар бор, дея хабар беради РИА Новости.

Машҳур кишилар ўзларининг фикр ва сайлов кучларини Дональд Трамп ва унинг нафратли идеологияси учун йўналтиришмоқчи.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!