“Ислом давлати” Туркия ва Сурия чегарасида теракт амалга оширди. 50 киши ҳалок бўлди

15:59, 27 июль

Суриянинг Туркия билан чегарадош Ал-Камишли шаҳрида автомобиль портлатилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди, яна 100 дан ортиқ одам яраланди. 

Теракт учун жавобгарликни “Ислом давлати” гуруҳи ўз бўйнига олди. ТАССнинг “Ал-Жазира” телеканалига асосланиб хабар беришича, машина Ал-Қамишлининг ғарбий қисмида эрталаб портлатилган.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!