Россияда рулда Покемон овлаш қонун билан тақиқланади

16:44, 27 июль

Россияда рулда Pokemon Go ўйнаган қоидабузарларга 1500 рубл жарима солинади.

Давлат автомобиль инспекцияси йўлда ҳаракатланиш пайтида ҳайдовчининг мобиль қурилмага чалғиши йўловчилар, бошқа ҳаракатланувчилар ва унинг ўзига хавф туғдиришини эслатади.

Инспекция кўрилган чора-тадбирлар юзасидан жамоатчиликка мурожаатида ҳаракат чоғида ўйин ўйнаётган ёки SMS ёзаётган ҳайдовчини кўриб қолганлардан уни огоҳлантиришга, бу натижа бермагач, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига мурожаат қилишга чақиради.

Владивостокда мижоз олган такси ҳайдовчиси ҳаракатланиш пайтида Pokemon Go ўйнаб йўлдагиларга хавф туғдиргани россияликлар диққат марказидан жой олди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари бу ҳолат билан шуғулланмоқда, деб ёзади Uz24.uz нашри Cаrzone нашрига асосланган ҳолда.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!