Елена Исинбаева Владимир Путин билан учрашганда ўзини йиғидан тўхтатолмади(Видео)

09:48, 28 июль

Лангарчўп билан сакраш бўйича икки карра олимпиада чемпиони Елена Исинбаева президент Владимир Путиннинг 27 июль куни Кремлда Россия олимпиада терма жамоаси билан учрашуви вақтида ўзини йиғидан тўхтатолмади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.

Сўзга чиққан Елена Исинбаева Риода ўтказиладиган олимпиада баъзи бир спортчилар учун сўнгги мусобақа бўлишини, шу жумладан россиялик енгил атлетикачиларнинг, таҳлиллари тоза чиққан спортчиларнинг ҳам, допинг жанжали туфайли мусобақадан четлаштирилгани ҳақида эслатиб ўтди. 

Исинбаева Риога жўнаётган Россия терма жамоасини чет эллик спортчиларга нимага қодирликларини кўрсатишга чақирди. Россия олимпиада терма жамоаси Рио-де-Жанейродаги олимпиадага 28 июль куни Москванинг “Шереметьево” аэропортидан учиб кетишади.

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!