“Ryanair” авиакомпанияси ўз самолётини Криштиану Роналду шарафига номлади

09:58, 28 июль

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду яна бир ажойиб совға қабул қилиб олди. Бир неча кун аввал футболчи туғилиб-ўсган Мадейра расмийлари 31 ёшли спортчининг шарафига аэропортга “Криштиану Роналду Мадейра аэропорти” номини бергани ҳақида маълум қилгандик.

Goal.com нашрининг хабар қилишича, Ирландиянинг “Ryaniar” авиакомпанияси футболчининг номига аэропорт номланишини ўзгача табриклади. Компания самолётларидан бирини Роналдунинг исми билан уйғунлаштириб, Ryanaldo номини ҳосил қилди.

Маълумот учун, Евро–2016 турнирида жароҳат олган Криштиану 9 август куни бўлиб ўтадиган УЕФА Сурекбогида иштирок эта олмайди

Диққат, диққат! "Даракчи"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!